ноябр 14, 2018 19:10 Asia/Tashkent
  • Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари бутун минтақага тарқалди
    Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари бутун минтақага тарқалди

Американинг Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 48 нафарга етди

Аввалроқ 42 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.

Ёнғинлар оқибатида 8,8 мингта иншоотлар йўқ бўлган,улардан 7,6 мингтаси уйлар. Тахминан 52 минг киши эвакуация қилинган.

Умумий ҳисобда 300 минг киши эвакуация қилинган ва 5,6 минг киши ёнғинлар билан курашмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорнияни табиий офат ҳудуди деб эълон қилди ва марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Қайд этилишича, ноябрь ойида Калифорнияда юз берган ўрмон ёнғинлари штат тарихидаги энг ҳалокатлиси бўлди.

Ёрлиқ