Эрон Америка халқига ҳамдардлик изҳор этди
ноябр 15, 2018 11:07 Asia/Tashkent
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий пайшанба куни АҚШнинг Калифорния штати, Парадайс шаҳрида ёнғин рӯй бергани муносабати билан Америка халқи ва зарар кӯрган оилалар билан ҳамдард эканлигини изҳор этиб, чуқур таассуф билдирди. Бу ёнғинлар оқибатида бугунга қадар ӯнлаб киши ҳалок бӯлиб, кӯплаб молиявий зарар етказилган.
Американинг Калифорния штатидаги ёнғинда ӯтган жума кунидан бошланиб, бугунга қадар 50 киши ҳалок бӯлган.
228 киши ёнғин оқибатида бедарак йӯқолган. Ёнғин бугунга қадар 8 минг 800 турор жой бинолари ва тижорий иншоотларни вайрон қилиб, Калифорния ӯрмонларининг 125 минг гектарини нобуд қилган.
Ёрлиқ