ноябр 15, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • АҚШ \
    АҚШ \"Гипертовуш\" қуроллари бўйича Россия ва Хитойдан орқада қолди

АҚШ мудофаа вазирлиги-Пентагон расмийсига кўра,  Америка Хитой ва Россиянинг гипертовуш тезлигида учадиган қурол-аслаҳаларига қарши кураш учун керакли аслаҳалар билан таъминланмаган. 

Вашингтон Фери Бикан интернет тармоғининг хабарига биноан, АҚШ мудофаа вазирининг муҳандислик ва тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари Майкл Грифиннинг айтишича, Пентагон Россия ва Хитой ихтиёридаги юқори монёр имкониятларига эга бўлган ва аниқлаш имкони қийин бўлган қурол-аслаҳаларига қарши кураш олиб бориш учун, етарли ҳимояга эга бўлган мудофаа мажмуасига эга эмас. 

Эслатиб ўтамиз, “Ханжар” гипертовуш тезлигида учадиган ва нишонга аниқ зарба берадиган ракета мажмуаси ҳақида, 1 март куни Россия президенти хабар берган эди. Ўшанда компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган видеолавҳа намойиш этилган эди. Айни дамда эса, “Ханжар” Жанубий округда жанговар навбатчиликка қўйилгани тасдиқланди.

“Ханжар” ракета мажмуаси икки минг км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин. Ракета гипертовуш тезлигида, яъни товуш тезлигидан 10 баравар тез учади ва павоз давомида манёвр қилиб боради. Ушбу хусусиятлар ракетани бугунги кунда маълум бўлган ҳар қандай мудофаа тизимини енгиб ўтишини кафолатлайди.

Ёрлиқ