Путин АҚШнинг бир томонлама санкцияларини танқид қилди
Сингапурдаги АСEАН саммитида сўзга чиққан Россия президенти Американинг Россияга қарши бир томонлама санкцияларини Россиянинг ташқи тижоратида таъсирга эга эмас деб айди.
Билдирилишича, АҚШ Конгресси йил охиригача Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун улгурмайди, сабаби қонун чиқарувчилар бошқа қонунчилик ташаббусларига эътибор қаратмоқчи.
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Парижда америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан Аргентинада бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашиш ҳақида келишиб олган.
Путин Сингапурга 13 ноябрда 3 кунлик ташриф билан келди.
АСEАН давлатлари Хитойнинг АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти глобал савдо тизимидан воз кечиши бўйича хавотирини қўллаб-қувватлайди, у Хитой иқтисодиётини модернизация қилиш ва бойитишга ёрдам берди. Сингапурдаги учрашувларда қатнашган кўплаб раҳбарлар протекционизм билан курашиш ҳамда глобал савдони тартибга солувчи қоидаларни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидладилар, дея қайд этади AP.
ХХР Давлат кенгаши бош вазири АСEАН етакчилари билан учрашув давомида уларни Америка савдо сиёсати туфайли бироз қўзғалган жаҳон бозорларини барқарорлаштиришда ёрдам кўрсатишга чақирди.