БМТ сионистик режимга қарши 9 резолюция қабул қилди.
БМТ бош ассамблеяси сионистик режимга қарши 9 резолюция қабул қилиб бу режитмга қарши ўз мухолифатини эълон қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, БМТ бош ассамблеясининг тўртинчи қўмитаси жума куни аср пайтида ўтказилган йиғилишида мазкур резолюцияни қабул қилиб фаластинлик фуқароларга қарши сионистик режимнинг ноқонуний сайъ-ҳаракатлари, ишғолий сарзаминларда яшовчи фаластинлик фуқаролар ва бошқа арабларнинг ҳуқуқларини поймол этишда ушбу режимнинг сайъ-ҳаракатлари ва сиёсатлари давом этаётганини маҳкумлади. Бу резолюцияларни қабул қилиш жаҳон ҳамжамиятлигининг Америка ҳимояси билан сионистик режимнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларига мухолифат қилиши ва бир томонлама муносибатни тўхтатишга чақиришидан далолат беради.