Калифорниядаги ёнғинлар қурбонлари сони 71 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39893
Ройтерз ахборот агентлиги Калифорния штатидаги ёнғинлар қурбонлари сони 71 нафарга етди деб хабар тарқатди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
ноябр 17, 2018 13:12 Asia/Tashkent
  • Калифорниядаги ёнғинлар қурбонлари сони 71 кишига етди

Ройтерз ахборот агентлиги Калифорния штатидаги ёнғинлар қурбонлари сони 71 нафарга етди деб хабар тарқатди.

Эрон телеканали хабарига кўра, америкалик расмийлар бундан олдин Калифорнияда юзага келган ёнғиннинг қурбонларини 63 нафар деб эълон қилган эди. Бу ёнғин сабабли 631 нафар ҳам бедарак ёқолган. 

АҚШ-нинг Калифорния штатидаги ёнғин 2 ноябр куни бошланди ва шамол эсиши сабабли кенг шиддат олди. Бу ёнғин ҳозиргача Калифорния штатидаги 12000 уй-жой, тижорат бинолари ҳамда 132 минг гектар ўрмонни нобуд қилди.

Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, Калифорния расмийлари ва халқи Америка президенти Дональд Трампнинг ушбу фожеага нисбатан бепарволигидан ғазабга келишган.