ноябр 17, 2018 14:33 Asia/Tashkent
  • Трамп Россия иши бўйича махсус терговчининг саволларига жавоб берди.

АҚШ президенти жума куни 2016 йилги президентлик сайловларида Россиянинг дахолати бўйича махсус терговчи Роберт Мюллер ёзган саволларга жавоб қайтардим,-деб эълон қилди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Дональд Трамп саволларнинг жавобини адвокатлари эмас, балки ўзи ёзганини таъкидлаш зимнида, жавобларни ҳали Роберт Мюллерга жўнатмаганини эслатиб этди. 

Роберт Мюллер ўз текширувларида ҳозиргача Трамга боғлиқ шахсларга, жумладан Америка миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флин ва Трамп сайловолди кампаниясининг собиқ раиси Паул Манафортга қарши жиноий иш қузғатилиганини эълон қилди.

 Америкадаги президентлик сайловолди рақобатларига Россиянинг аралашуви Хиллари Клинтон ва Трамп ўртасидаги сайлов рақобатларида жанжалларни вужудга келтирган масалалардан эди. Москва эса бир неча маротаба Америка президентлик сайловларида ҳар қандай аралашувини инкор этди.   

Ёрлиқ