Лавров: Ғарб Болқон ҳавзасини Россияга қарши ғиж-ғижламоқда
(last modified Sat, 17 Nov 2018 14:26:32 GMT )
ноябр 17, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  • Лавров
    Лавров

Россия ТИВ раҳбари Ғарб давлатларининг Болқон ярим оролида Москвага қарши олиб бораётган сиёсатларини танқид қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз сўзларида Ғарб давлатлари Болқон ярим оролидаги давлатларни Россияга қарши гиж-гижлашни давом эттирмоқда, деб қўшимча қилди.

Лавров  Россия ва Сербия ўртасидаги алоқаларга ишора қилар экан, Россия президенти Владимир Путиннинг Сербия билан ҳамкорликларни кучайтириш мақсадида Белградга сафар уюштириб, сербиялик касбдоши билан музокаралар ўтказишини хабар қилди.

Россия ТИВ раҳбарининг айтишича,  Москва давлати тижорат, иқтисод, қўшма сармоя, ҳамда газ тармоқларини кенгайтириш соҳаларида Сербия билан ҳамкорлик қилмоқда.

Лавров шунингдек,  Москва давлати  Халқаро миқёсда Косово қаршисидаги Белград позициясини қўллаб- қуввватлашини маълум қилди.

Россия ТИВ раҳбари Украина шарқидаги бўҳронлар ва тўқнашувлар ҳам АҚШ ва Европа давлатлари томонидан солинаётган фитналарнинг натижасидир,  деб изоҳлади.

Россия президенти келаси йилнинг январида Сербияга сафар қилиши айтилади.

 

Ёрлиқ