Россия давлати Азов денгизидаги ўз кемаларини ҳимоя қилади
(last modified Sun, 18 Nov 2018 15:12:42 GMT )
ноябр 18, 2018 20:12 Asia/Tashkent
  • Россия давлати
    Россия давлати

Россия президентининг наттоғи, Азов денгизида Украина томонидан бу мамлакатнинг 15 кемаси ушлаб қолингани ортидан Кремль давлати Азов денгизидаги ўз кемалари ва россиялик денгизчиларни ҳимоя қилиши учун янги чоралар кўради, деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков  Азов денгизида россиялик чегарачилар томонидан Украина кемаларининг текширилиши ва назорат этилиши ҳам халқаро денгизчилик қоидалари асосида  амалга оширилаётганини  қўшимча қилди.

Айтиш жоизки,  жума куни Украинанинг чегара хизмати матбуот маркази   Қрим ярим оролига сафар қилгани туфайли бу мамлакат портларида Россияга тегишли 15 кеманинг ушлаб қолингани ҳақида хабар тарқатди.

Мазкур хабарга асосан бу кемалар Бердианск ва Мариополь портларида тўхтатилган, аммо ушлаб қолинган кемаларнинг қанчаси Россияга тегишли экани ҳақида аниқ маълумот тарқатилмаган.