Видео: Москва аэропортида самолёт одамни уриб юборди
(last modified Wed, 21 Nov 2018 06:58:34 GMT )
ноябр 21, 2018 11:58 Asia/Tashkent

Ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланди – у Армения фуқароси эканлиги маълум бўлди. У Испаниядан Арменияга депортация қилинган.

“Шереметьево” аэропортида самолёт учиш қўниш майдонида одам жасади топилди, деб хабар қилди янгиликлар федерал агентлиги.

Ҳодиса 20 ноябрь куни содир бўлди. Boeing 737 кўтарилаётган вақтда одамни уриб юборди.

“Уни самолёт шасси устинларидан бири уриб юборди. Фуқаро жойида ҳалок бўлди”, - дейилган хабарда.

Кейинчалик Россия Тергов қўмитаси воқеа жойида тасвирга олинган видео лавҳани намойиш қилди.

Хабарга кўра, ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланди – у Армения фуқароси эканлиги маълум бўлди. У Испаниядан Арменияга депортация қилинган. Москвада бошқа самолётга ўтаётганда самолётдан қочиб кетади.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

 

Ёрлиқ