Путиннинг халқ орасидаги ҳимоячилари қуролли ҳужумга учради (видео)
(last modified Thu, 22 Nov 2018 05:45:06 GMT )
ноябр 22, 2018 10:45 Asia/Tashkent

Россиянинг Краснодар ўлкасида номаълум шахслар травматик қуроллар билан “Путин отряди” номли ўта ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига ҳужум қилди. 

Россиянинг Краснодар ўлкасида номаълум шахслар травматик қуроллар билан “Путин отряди” номли ўта ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига ҳужум қилди. “Бутун офис қонга бўялди. Гильзаларни тахминимча, полиция ходимлари йиғиб олди. Ҳаракат етакчиси Марат Динаев, ҳаракат аъзолари Фатим Динаев ва Владислав Бобкуни тез ёрдам машинасида олиб кетишди. Уларнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Динаев ва Бобкуга травматик пистолет билан ўқ узишди. Номаълум шахслар бостириб кириб, оёққа ота бошлади”, деган Александр Савельев исмли маҳаллий фаоллардан бири. Гувоҳ бу воқеада Федерал хавфсизлик хизматининг Краснодар ўлкасидаги бошқармасининг қўли борлигини тахмин қилган. Аммо ФХХ нега бундай ҳужумни уюштирган бўлиши мумкинлигига изоҳ бермаган. Маълумот учун, “Путин отряди” муҳолиф сиёсатчи Алексей Навальний, Telegram асосчиси Павел Дуров ва АҚШ президенти Дональд Трампга қарши акциялар уюштириши билан машҳур.