Африканинг энг қимматбаҳо келинни кўрганмисиз?
(last modified Thu, 22 Nov 2018 05:58:32 GMT )
ноябр 22, 2018 10:58 Asia/Tashkent
  • Африканинг  энг қимматбаҳо келинни кўрганмисиз?

Африкалик 16 ёшли қиз 530 та сигир, учта машина ва 10 минг долларга сотилди

Жанубий Суданда яшовчи эр-хотин Ньялон Ньонг Дэн Жаланг исмли 16 яшар қизини «Facebook» да кимошди савдосига қўйди. Харидор ҳам дарров топила қолди. Маҳаллий тадбиркорлардан бири қиз учун 530 та сигир, «Land Cruiser V8» русумли учта автомобил, 10 минг доллар пул беришга рози бўлди. Шундай қилиб, бу қиз Африкадаги энг қимматбаҳо келинга айланди . Аммо ушбу қитъадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш хайрия ташкилотлари вакиллари ота-онанинг бу ишидан ғазабга келди. Улар Африкада қул бозори қайта шакллана бошлаганини айтиб ўтишди.— Ёш қизларимизни интернет орқали сотишга жазм қилганларга лаънатлар бўлсин, — дейишмоқда улар. — Бу иш ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Ўзингиз ўйланг, қизни шунча пул бериб сотиб олган бойвачча бахтли қиладими? Йўқ албатта. Қизни қулга айлантиради…Жанубий Суданда вояга етмаганларни турмушга бериш, сотиш ноқонуний ҳисобланади. Афсуски, кўпчилик ота-оналар йўқчилик боис қонунга ҳам қараб ўтирмай, қизларини эрта сотиб юборишади.