ноябр 22, 2018 16:46 Asia/Tashkent
  • Мамонт бош суягида хазина яширилганмиди?

Топилма Москва вилояти Зарай қароргоҳидан қазиб олинган.

 Москва вилоятида археологлар ибтидоий одам ичида хазинасини сақлаган мамонт бош суягини топишди. Бу ҳақда Москва вилояти Маданият вазирлиги сайтида хабар қилинди. 

Хазина кремний буюмлари ва қурол тайёрлаш асбобларидан иборат.

Шунингдек, тадқиқотчилар ибтидоий одам уйининг қолдиқлари ҳамда мамонтнинг суяклари ва тишлари, ҳаттоки бутун жағини ҳам қазиб олишган.

Бундан ташқари, улар ҳайвонларнинг куйдирилган суяклари билан тўлдирилган ўчоқни топишган. Майдон бўйлаб қадимги одамлар яшаганини маълум қилувчи кўмир доғлари ва қизил бўёқ қазилмалари топилган.

 

Ёрлиқ