Трамп яна Саъудия мулозимларини ҳимоя қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40174-Трамп_яна_Саъудия_мулозимларини_ҳимоя_қилди
Америка президенти яна бир марта Оқ уйнинг Саудия Арабистонини "Соғиб ичиш" сиёсатини қӯллаб-қувватлади.
(last modified 2018-11-23T10:13:21+00:00 )
ноябр 23, 2018 15:12 Asia/Tashkent
  • Трамп яна Саъудия мулозимларини ҳимоя қилди

Америка президенти яна бир марта Оқ уйнинг Саудия Арабистонини "Соғиб ичиш" сиёсатини қӯллаб-қувватлади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра Америка президенти Доналд Трамп пайшанба куни Оқ уйнинг Риёзни қӯллаб-қувватлаш сиёсатига қарши ички эътирозларнинг авж олганига қарамай, Саъудия Арабистонини мамлакатига юзлаб миллиард долларлик сармоя киритган ҳамда нефтнинг халқаро нархини паст даражада ушлаб турган Американинг узоқ муддатли стратегик шериги, деб атади.

Трамп илова қилди: Арабистон ӯзига зарур технологияларни Америкадан сотиб олмаса, маълумки,  уни Россия ва Хитойдан сотиб олади.

Трамп шунингдек, Американинг МРБ Жамол Қошиқчининг қатлида Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг қӯли бор, деган хулосасига тӯхталиб, деди: МРБ ҳали қатъий бир хулосага келмаган. 

Америка президенти Оли Саъуднинг сионистик режим билан яхши муносабатларини таъкидлаб,  қӯшимча қилди: Арабистон биз томонда бӯлмаса, Исроил жиддий муаммоларга дуч келади.