Лавров: АҚШ Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи билан иттифоқчи
-
Лавров: АҚШ Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи билан иттифоқчи
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи Суриядаги сиёсий режимни ўзгартириш бўйича вазифада АҚШ иттифоқчиси ҳисобланади.
Унинг билдиришича, куни кеча АҚШ Давлат департаменти ИШИД ҳозирча мағлуб этилмагани ҳамда уни бартараф этиш учун аввал Суриядаги режимни ўзгартириш зарурлиги ҳақида маълум қилганди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар берди.
«Менинг ИШИД террорчилик гуруҳи америкаликлар томонидан Суриядаги ҳарбий иштирокни оқлаш сифатида кўрилаётгани ва Сурия режимига қарши курашда деярли иттифоқдош экани ҳақидаги тахминим тасдиқланмоқда», - дея хулоса қилди Лавров.
Вазирнинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари учун ҳозирги пайтдаги асосий вазифа - ИШИДни мағлуб этиш эмас, балки Суриядаги режимни ўзгартириш.