НАТО бош котиби Афғонистонда узоқ муддат қолиш учун баҳона топди
(last modified Mon, 26 Nov 2018 13:56:36 GMT )
ноябр 26, 2018 18:56 Asia/Tashkent
  • НАТО бош котиби Афғонистонда узоқ муддат қолиш учун баҳона топди
    НАТО бош котиби Афғонистонда узоқ муддат қолиш учун баҳона топди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ ва НАТО ҳарбийларининг Афғонистонда узоқ муддат бўлишларининг сабаби этиб, Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш деб маълум қилди

НАТО бош котиби Афғонистонда хорижлик ҳарбий кучларнинг иштироки узоқ муддат давом этишини таъкидлади. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ ва НАТО ҳарбийларининг Афғонистонда узоқ муддат бўлишларининг сабаби этиб, Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш деб маълум қилди. 

НАТО бош котибининг айтишича, ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонда ўз амалиётларини янада кенгайтирмоқда. Шунингдек, ал-Қоиданинг фаолиятлари ва амалиётлари ҳам НАТОнинг Афғонистондаги муаммоларидан ҳисобланади. 

Унинг қўшимча қилишича, бошқа такфирчи гуруҳларнинг ушбу мамлакатга қайтишини олдини олиш мақсадида хорижлик ҳарбийлар Афғонистонда қолади. Негаки, агар бошқа террорчи гуруҳлар Афғонистонга қайдгудек бўлса, ушбу мамлакатнинг катта қисми уларнинг ихтиёрига ўтиши мумкин. 

НАТО бош котибининг баёнот беришидан олдин, Америка ва НАТО ҳарбийлари ИШИД террорчилик гуруҳига ёрдам кўрсатишда ва уларни қўллаб қувватлашда айбланиб келинган эди.    

Ёрлиқ