Рябков: АҚШ Эронни айблашга уринмоқда
-
АҚШ Эронни айблашга
Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚШ давлатини ёвузлик ва душманлик билан Эронни айблашга уринаётганни айтди.
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ Эрон давлатининг ракета соҳасида фаолият олиб боришда айблашга ҳаракат қилмоқда, аммо Эрондаги ракета дастурларини ядровий қурол масаласига нисбат бериш мутлақо мантиқсиз ва ноинсофликдир деб изоҳлади.
Рябков ўз сўзларида Эрон ракета дастурларини барча мамлакатлар хусусан МАГАТЕ томонидан текширилаётганига тўхталиб, Эрон ядровий қурол пайидадир деган иддаоларда асос йўқ деб қўшимча қилди.
Россиянинг ушбу масъули шунингдек АҚШ томонидан халқаро шартномалар ва келишувларни тарк этиб халқаро мажбуриятларини бузиши янада ошганлиги ва хавотирланарли даражада етганлигини баён қилиб, АҚШ доимо ёвузлик билан Эронни айблашга уринмоқда деб аниқлик киритди.