Афғонистон шарқида 3 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди.
Афғонистон хавфсизлик манбаси Афғонистон шарқида бомба портлаши натижасида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди,- деб хабар берди.
Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, хавфсизлик ушбу манбанинг хабарига асосан америкалик ушбу уч нафар ҳарбий Афғонистондаги Ғазни вилоятининг марказида жойлашган Ғазни шаҳри яқинида бомба портлаши натижасида ҳалок бўлган ва яна уч нафар ҳарбий эса ярадор бўлган.
Ҳозиргача бу портлашнинг масъулиятини ҳеч қайси бир шахс ёки гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
2001 йилда Американинг Афғонистонга қарши амалга оширган ҳужумидан бошлаб 2016 йилнинг охирига қадар бу ўлкада 2 минг 247 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди ва 20 минг 200 нафар ҳарбийлари эса тан жароҳатлари олишди.
Айни пайтда, Афғонистон халқи Афғонистонда Америка раҳбарлигида хорижий ҳарбийларнинг ҳузур топишларига мухолифат қилмоқда ва мамлакатдан чиқишларини талаб қилмоқда.