АҚШ мудофаа вазири Украина позициясини қўллаб қувватлади
АҚШ мудофаа вазири Россия томонидан Украина кемаларни ушлангани яна бир бор Москва давлатининг сўзларига ишониш мумкин бўлмаганини кўрсатди деб айтди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матис Россия томонидан Украина кемаларни тўхтатилгани икки мамлакат ўртасида имзоланган битимни бузишдан ўзга нарса эмас деб иддао қилди.
Оқ уй масъулларидан бири эса Россия ва Украина ўртасида келиб чиққан низодан кейин, АҚШ президенти Дональд Трамп Аргентинада Россия президенти Владимир Путин билан келаси учрашувини бекор қилишини эҳтимоли борлиги ҳақида хабар тарқатди.
Айтиш жоиздирки, 25 ноябрь эрталаб Россия чегарасини бузган “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари соат 19:00да Россия денгиз ҳудудида навбатдаги ноқонуний ҳаракатларни амалга оширди. Кемалар Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермаган ва хавфли ҳаракатларни амалга оширган
“Кемаларни тўхтатиш учун қурол қўлланган. Натижада Россиянинг Қора денгиздаги сув ҳудудларида барча уч кема ушланган. Украина қуролли кучларининг 3 нафар яраланган ҳарбийсига тиббий ёрдам кўрсатилган.