ноябр 29, 2018 15:58 Asia/Tashkent
  • Кобулда Афғон хавфсизлик кучлари билан қуролли гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди
    Кобулда Афғон хавфсизлик кучлари билан қуролли гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди

Афғонистон пойтахти кобул шаҳрининг шарқида жойлашган хориж кучларининг марказларидан бирида Афғон хавфсизлик кучлари билан қуролли шахслар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 39 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Кобул полицияси матбуот вакили Басир Мужоҳид пайшанба кунги чиқишида шундай маълум қилдики, Кобул шарқида G4S номли Британия хусусий қўриқлаш компаниясига қарши қуролли гуруҳлар ҳужум қилган.

Нтажида эса, 10 нафар инсон ўлган ва 29 нафари эса, оғир тан жароҳати олган. Ушбу тўқнашувда бир нафар биританиялик ҳалок бўлган ва 11 нафар Непал фуқароси ҳамда 5 нафар Британия фуқароси ярадор бўлган. 

Қайд этилишича, ҳужумнинг нишони G4S Британия хусусий қўриқлаш компанияси бўлган.

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги хавфсизлик кучларини тайёрлаш марказида кучли портлаш юз берди.

Хабар берилишича, миналаштирилган автомобиль шаҳарнинг шарқий қисмида ҳавога учиб кетган. Портлашдан кейин кучли отишма овозлари эшитилган.

Ёрлиқ