ноябр 29, 2018 16:23 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Сурия сулҳи бўйича музокара ўз ниҳоясига етди
    Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Сурия сулҳи бўйича музокара ўз ниҳоясига етди

Остона шаҳрида Сурия бўҳронини ҳал қилиш учун ўн биринчи халқаро саммит Эрон, Россия ва Туркиянинг қўшма баёнотини эълон қилиш билан ўз ишини тагатди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия бўҳронини ҳал қилиш учун 11-халқаро саммит Эрон, Россия ва Туркиянинг қўшма баёнотини эълон қилиш билан ўз ишини тагатди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия пайшанба куни ушбу қўшма баёнотда Сурия суверенитети ва яхлитлигини БМТ уставига асосан сақлаб қолишни таъкидлашди ва ушбу принципиал ёндашувга бутундунё бирдек эҳтиром кўрсатишини қайд этиб ўтишди ва унга қарши ҳар қандай кескин чора кўришга ва бузғунчилик ҳаракатларидан тийилишни таъкидлашди. 

Эрон, Туркия ва Россия ушбу қўшма баёнотда Сурияда терроризмга қарши кураш баҳонасида кескин чораларни қўллашни рад этишди ва уч томонлама келишув доирасида мувофиқлашувни янада мустаҳкамалаш учун оташкесимни бузишни олдини олиш учун ўзларининг азму қарорларини таъкидалашди. 

Шунингдек, ушбу учала мамлакат ўзларининг қўшма баёнотларида террорчиларни йўқ қилиши учун хусусан Жабҳатун Нусра ва  ИШИД террорчилик гуруҳини батамом нобуд қилиш учун бор куч имкониятларини ишга солишларини таъкидлашди.  

Ёрлиқ