Москва: ИШИД террорчилик гуруҳи Сурияда янги ҳужумларни бошламоқчи
Россия мудофаа вазирлиги ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурияда янги ҳужумларни амалга ошириш учун режаларни тузгани ҳақида хабар берди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги бугун пайшанба куни ИШИД террорчилик гуруҳининг Суриянинг Дейрзур вилоятида химиявий ҳужумларни амалга ошириш учун янги режаларни тайёрлагани ҳақида маълум қилди.
Ушбу террорчилик гуруҳи Суриянинг АҚШ назорати остида бўлган минтақаларда жойлашган бўлиб, химиявий қуролларни ишлаб чиқариш учун керакли моддаларни топган.
Россия мудофаа вазирлигининг ушбу хабарида таъкидлашича, Америка ҳимоясида бўлган ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу террорчилик ҳаракатларига қўл уришидан кўзланган мақсади, ғарб коалициянинг Суриянинг қонуний давлатига қарши ҳужум қилиш учун замин яратишдир.