БРИКС гуруҳи АҚШнинг бирёқлама сиёсатларини танқид қилди
БРИКС ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари 20-лик гуруҳининг йиғилиши доирасида яна бир бор АҚШнинг бирёқлама сиёсатларини танқид этдилар.
"Бизнес стандарт" гаетасининг хабар қилишича, Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди, Россия президенти Владимир Путин, Хитой президенти Си Цзин Пин, Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса ва Бразилия президенти Мишел Тамар каби БРИКС гуруҳининг раҳбарлари 20-лик гуруҳининг йиғилиши доирасида учрашганидан сўнг, қўшма баёнот чиқардилар.
Мазкур баёнотда келтиришича, БРИКС раҳбарлари Вашингтоннинг бирёқлама ҳатти-ҳаракатларни қоралаб, шаффоф, эркин, мукаммал ҳамда ҳар қандай дискриминация ва камситишдан ташқари Халқаро савдо, иқтисодий кафолатни кучайтириш учун қонун доирасида ва кўптомонлама савдо -тижорат тузумини яратишни таклиф этдилар.
БРИКС раҳбарларининг баёнотида, ички ишлаб чиқаришда монополияни ҳимоя қилиш ҳамда бирёқлама ҳаракатлар Халқаро савдо ташкилоти қонунига зид эканлиги таъкидланиб, БРИКС гуруҳининг барча аъзоларини Халқаро тижорат заминасидаги мажбуриятларига амал қилиши ҳамда превентив ва камситувчи характерга эга иқтисодий ҳаракатлар қаршисида тура олишга даъват этилган.
Кеча Аргентинада 20-лик гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарларининг 13- йиғилиши иш бошлади.