Эрдўғон: Жамол Қошиқчининг ўлими ҳали ҳануз мавҳум бўлиб қолмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40510
Анқара ҳозирга қадар Саудия арабистони ҳукуматининг танқидчиси журналист Жамол Қошиқчининг жасади ҳақида Арабистон томонидан ҳеч қандай жавоб олмаган ва бу хусусдаги мавҳумлик ва ноаниқликлар ҳануз мавжуд
(last modified 2018-12-02T08:19:35+00:00 )
декабр 02, 2018 13:19 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Жамол Қошиқчининг ўлими ҳали ҳануз мавҳум бўлиб қолмоқда
    Эрдўғон: Жамол Қошиқчининг ўлими ҳали ҳануз мавҳум бўлиб қолмоқда

Анқара ҳозирга қадар Саудия арабистони ҳукуматининг танқидчиси журналист Жамол Қошиқчининг жасади ҳақида Арабистон томонидан ҳеч қандай жавоб олмаган ва бу хусусдаги мавҳумлик ва ноаниқликлар ҳануз мавжуд

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга кўра, Анқара ҳозирга қадар Саудия арабистони ҳукуматининг танқидчиси журналист Жамол Қошиқчининг жасади ҳақида Арабистон томонидан ҳеч қандай жавоб олмаган ва бу хусусдаги мавҳумлик ва ноаниқликлар ҳануз мавжуд. 

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтган “Катта йигирматалик” саммитидан кейин ахборот анжуманидаги чиқишида Анқаранинг Саудия арабистони ташқи ишлар вазири Одил Жубайрдан Саудия арабистонининг Истанбулдаги консуллик биносида Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига боғлиқ саволига ҳозирга қадар жавоб олмаганини маълум қилди. 

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтган “Катта йигирматалик” етакчиларининг саммитида Арабистон валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон ҳам иштирок этди. 

Саъудия Арабистонига мухолиф бўлган журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябр куни Арабистоннинг Истанбулдаги консуллигига мурожиат этганида, бедарак йўқолди. Саъудиялик режим 18 кун сукут сақлашдан кейин охир-оқибат жаҳон ҳамжамиятининг босими остида бу журналист ушбу мамлакатнинг консуллик биносида қатл этилганини тасдиқлади.