Туркия ва Россия виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40515-Туркия_ва_Россия_виза_режимини_қисман_бекор_қилишга_келишиб_олди
Туркия президенти Ражаб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Туркия фуқаролари учун виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олишганини айтди.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
декабр 02, 2018 13:59 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Россия виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олди
    Туркия ва Россия виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олди

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Туркия фуқаролари учун виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олишганини айтди.

— Путин билан музокараларимизда виза масалалари кўтарилди ва у виза режимини қисман бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинганини айтди., — деди Эрдўған журналистларга.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия бу масала тўлалигича ҳал бўлишини истайди. У шунингдек, бу яқин вақт ичида амалга ошишига умид билдирди.

Аввалроқ Россиянинг Анқарадаги элчиси Алексей РФ Туркия фуқароларининг Россияга визасиз киришлари масаласи тез орада ижобий ҳал бўлиши мумкинлигини айтганди.