АҚШ Афғонистондаги ҳарбий иштирокини давом эттирмоқчи
декабр 02, 2018 17:24 Asia/Tashkent
-
АҚШ Афғонистон
АҚШ Мудофаа вазири Вашингтон давлати Афғонистондаги ҳарбий иштирокини давом эттириш қарорига келганини маълум қилди.
ОВО ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Матис Калифорнияда сўзлаган нутқида, АҚШ Афғонистон ҳудудидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиш ниятида эмас, деб эълон қилди.
Жеймс Матис шунингдек, ҳозирги ҳолда АҚШ Афғонистондаги Толиблар гуруҳига қарши кураш , бу мамлакатдаги урушни якунлаш ва тинчлик ўрнатиш пайида эканлигига ишора қилар экан, АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистондан чиқариш истагида эмас, деб қўшимча қилди..
Ёрлиқ