Эрдўғон: Арабистон расмийлари Қошиқчининг ўлими ҳақида ёлғон маълумот тақдим этияпти
(last modified Mon, 03 Dec 2018 08:31:02 GMT )
декабр 03, 2018 13:31 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Арабистон расмийлари Қошиқчининг ўлими ҳақида ёлғон маълумот тақдим этияпти
    Эрдўғон: Арабистон расмийлари Қошиқчининг ўлими ҳақида ёлғон маълумот тақдим этияпти

Туркия президенти Саудия арабистони расмийларини Арабистон танқидчиси журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этишда айблади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Саудия арабистони валиаҳдининг Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақида билдирган шубҳа ва гумонларини рад этди ва шундай айтдики, агар кеарк бўлса Жамол Қошиқчи ўлими ҳақида барча исбот ва далилларни Муҳаммад бин Салмонга тақдим этамиз. 

Эрдўғонга кўра, Қошиқчини террор қилган гуруҳ ҳақида маълумотларни яширишдан кўзланган мақсад, ушбу жиноятни амалга ошириш учун кўрсатма берган шахсни ҳимоя қилиш бўлади. 

Туркия президентининг таъкидлашича, лозим бўлса, халқаро суд органларини ушбу жиноий иш бўйича тегишли хулосалар беришлари учун Бирлашган миллатларга ташкилотини ҳам даъват этилади.