АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40565-АҚШ_давлат_котибининг_Афғонистон_бўйича_махсус_вакили_Ўзбекистонга_келади
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод 2-20 декабрь кунлари қатор мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар қилган.
(last modified 2025-12-21T05:55:44+00:00 )
декабр 03, 2018 13:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади
    АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод 2-20 декабрь кунлари қатор мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар қилган.

«Афғон сулҳи бўйича махсус вакил, элчи Залмай Ҳалилзод 2-20 декабрь кунлари идоралараро делегация билан Покистон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, Туркманистон, Бельгия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарга ташриф буюради», - дейилади Давлат департаментининг хабарида. У РИА Новости томонидан келтирилган.

Таъкидланишича, ташриф чоғида Ҳалилзод «афғон ҳукумати ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари билан Афғонистонда инклюзив тинчлик жараённи қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари суриш учун учрашади». Мамлакат президенти билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.