Нетаняҳу ва Помпео Брюсселда учрашди. Эрон мазкур учрашувнинг диққат марказида бўлди
Бинямин Нетаняҳу душанба куни Белгия пойтахти Брюсселда АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео билан учрашди. Сионистик режим бош вазири ушбу учрашувда Американинг Эрон ракетаси мудофаа дастурларига қарши ёлғон маълумотлар тарқатгани учун АҚШга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу душанба куни Белгия пойтахти Брюсселда АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео билан учрашди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Нетаняҳу ва Помпео ушбу учрашувда минтақада Эроннинг бузғунчилик фаолиятлари деб айтилаётган иддаолар ҳақида суҳбат ўтказишди.
Сионистик режим бош вазири ушбу учрашувда Американинг Эрон ракетаси мудофаа дастурларига қарши ёлғон маълумотлар тарқатгани учун АҚШга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Майк Помпео шанба куни ҳеч қандай ҳужжат далилсиз, Эрон ислом жумҳуриятининг яқинда ўрта масофага учадиган ва бир нечта боеголовкаларни ташиш қудратига эга бўлган баллистик ракеталарни синовдан ўтказди деб даво қилди.
Ушбу даволар ортидан, АҚШнинг европалик иттифоқчилари жумладан Германия, Франция ва Британия ҳам Вашингтон даволарига эргашиб, Эрон ислом жумҳуриятини БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузишда айбламоқда.