Александр Васильев: Россияда рўмол ўраш мода бўлади
(last modified Tue, 04 Dec 2018 11:31:19 GMT )
декабр 04, 2018 16:31 Asia/Tashkent
  • Александр Васильев:  Россияда рўмол ўраш мода бўлади

Мода эксперти Александр Васильев Россияда келажакда мусулмонча услубдаги рўмоллар мода бўлишини таъкидламоқда.

 Sputnikка кӯра  келдажакда аёллар жон-жон деб рўмол ўраб юрадиган бўлади, дейди Россиялик мода эксперти ва мода тарихчиси, санъатшунос Александр Васильев.

“Бугун исталган модалар сайтининг очсангиз, янги йил учун энг оммавий маслаҳат - қандай қилиб рўмол ўраш. Мен буни беш йил олдин башорат қилгандим. Ўшанда менга – биз барибир рўмолда юрмаймиз дейишганди. Мен эса – жон деб рўмол ўраб юрасизлар дегандим. Мусулмонлар кўп бўлган малакатда эртами-кечми шундай услуб мода бўлиши аниқ. Россияда эса мусулмонлар кўп”, - дейди Васильев.

Эслатиб ўтамиз, Александр Васильев Россиянинг “Биринчи канали”ида “Модный приговор” телекўрсатувини олиб боради. Васильев ҳар доим Ўзбекистонда ишлаб чиқилган анъанавий матолар, кийимларни жуда юқори баҳолайди. Ундан ташқари у ҳар йили мода оламида ишлайдиган бир гуруҳ мутахасисслар билан Ўзбекистонга саёҳат қилади.

Ёрлиқ