Ҳиндистон давлати Хитой таъсирига қарши курашиш учун денгиз кучларини мустаҳкамламоқда
(last modified Tue, 04 Dec 2018 14:06:52 GMT )
декабр 04, 2018 19:06 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон давлати
    Ҳиндистон давлати

Ҳиндистон давлати тобора ошиб бораётган Хитой таъсирининг олдини олиш мақсадида, мамлакат денгиз кучлари учун 56 янги кема ва 6 сув ости кемларини ишлаб чиқариш лойиҳасининг ижро этилишига розилик берди.

"Таймс оф Индия" газетасининг хабар қилишича, айни пайтда, Ҳиндистон денгиз кучлари  140 ҳарбий кема ва 220 ҳарбий самолётга эгадир. Шунигдек эскирган флотдан фойдаланмаслик  ва уни янгилаш учун 32 янги ҳарбий кема қуришни  бошлаган.

Ҳиндистон денгиз кучлари қўмондони Сунил Ланба Деҳли давлати  Хитой таъсири   олдини олишнинг уддасидан чиқишини эълон қилди.

Бу газета шунингдек, Ҳиндистоннинг денгиз ва ҳаво кучларини янгилаш учун энг асосий муаммо  бюджет тақчиллигида эканлигини қўшимча қилди.