Путин АҚШ ультиматумига муносиб жавоб қайтарди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40685-Путин_АҚШ_ультиматумига_муносиб_жавоб_қайтарди
Россия президенти АҚШнинг Россияга ракета битими бўйича ультиматум қўйганига реакция кўрсатиб, Вашингтоннинг ушбу битимдан чиқиши Москванинг жиддий жавоб қайтаришига сабаб бўлади деб айтди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
декабр 05, 2018 16:41 Asia/Tashkent
  • Путин
    Путин

Россия президенти АҚШнинг Россияга ракета битими бўйича ультиматум қўйганига реакция кўрсатиб, Вашингтоннинг ушбу битимдан чиқиши Москванинг жиддий жавоб қайтаришига сабаб бўлади деб айтди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Россия давлати кичик масофага учадиган ядровий ракеталар битимини нобуд бўлишига қарши эканлиги, аммо бу битим бекор этилганида АҚШга муносиб жавоб қайтаришини эълон қилди. 

Ўз навбатида, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бу борада баёнот билан чиқди.

Унинг маълум қилишича, Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга амал қилиб келмоқда.

«Россия бу битим бандларига қатъий риоя қилади ва Америка томони буни билади», - деди у, АҚШ давлат котиби Майк Помпео томонидан қўйилган ультиматумга изоҳ бериб.

Айтиш жоиздирки, АҚШ давлати Россия 60 кун ичида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бажаришга қайтмаса, АҚШ ундан чиқиб кетади деб ультиматум қўйди.