декабр 08, 2018 19:29 Asia/Tashkent
  •   Дональд Трамп БМТ бош ассамблеясида мағлуб бўлди

Қудс ҳақида Дональд Трампнинг қабул қилган қарорининг бир йиллиги арафасида БМТ ташкилоти бош ассамблеясида Ҳаммос исломий муқовимат ҳаракатига қарши Американинг таклиф этган резолюцияси тасдиқланмаганлиги боис БМТ ташкилотидаги ўз маъмуриятининг сўнгги кунларида Неки Ҳейли тарихий мағлубиятга учради.

Американинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Ники Ҳейли ўтган ҳафтада БМТ ташкилоти бош ассамблеясига резолюция лойиҳасини тақдим этди ва Фаластин халқининг муқовиматини маҳкум этиш ҳамда Ҳаммас ташкилотини терроризмга айблаш билан фаластинликларга қарши босимни кучайтириш пайида эди. 7 декабр куни БМТ бош ассамблеясида овозга қуйилган бу резолюция тасдиқланиши учун жами овозларнинг учдан икки қисмига эҳтиёж сезарди, аммо бу резолюция рад этилди.

Америка президенти Дональд Трамп 2017 йил 6 декабрда ноқонуний равишда Қудсни сионистик режимнинг пойтахти деб таништирди ва Америка элчихонаси Тель-Авивдан Қудсга кучирилади,-деб эълон қилди. 

Масъулиятсизлик билан қабул қилинган ушбу қарордан бир йил ўтгач Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясининг аъзолари нафақат Дональд Трампнинг қарорига мухолифат қилишди, балки сионистик режимни жинояткор режим деб билишди. Бунга қўшимча, кеча бомдод вақтида Ҳаммос ҳаракатига қарши Американинг таклиф этган резолюцияси рад этилганидан кейин Ирландия бошқа бир резолюция лойиҳасини БМТ ташкилотига тақдим этди. Бу резолюцияда сионистлар томонидан шаҳарчалар қуриш ва ишғолгарликларига якун бериш таъкидланади ва Американинг БМТ бош ассамблеясидаги мағлубияти батамом мукаммал бўлиши учун фақат 5-та аъзо, жумладан Америка ва сионистик режим бу резолюцияга қарши овоз берди. 

Муҳим масала шундан иборатким, Ники Ҳейли милодий 2017 йили декабр ойида "Қудс" резолюциясига ижобий овоз берилса, БМТ бош ассамблеясининг аъзоларига таҳдид солганидек, кечаги йиғилишдан олдин резолюцияга мухолиф бўлган мамлакатларга таҳдид солиб, бу лойиҳага қарши овоз берган мамлакатлар учун ёмон оқибат келтиради,-деб айтди. 

"Қудс"  резолюциясига ижобий овоз берган мамлакатлар номини рўйхатга олади деган ўтган йилги таҳдиддек бу таҳдид ҳам натижасиз қолди ва у Исроилни қўллаб-қувватлашда "тарихий кун" ва Ҳаммас ҳаракатига қарши резолюцияни тасдиқлашга чақирган бўлсада, аммо ҳам ўзи, ҳам Исроил ҳамда Американинг "тарихий мағлубияти" шоҳидига айланди. 

Ёрлиқ