Порошенко Европа ва АҚШни Россия кемалари учун ўз портларини ёпишга чақирди
декабр 09, 2018 13:42 Asia/Tashkent
Украина президенти Петр Порошенко Киев агарда Европа мамлакатлари ва АҚШ Россия кемалари учун ўз портларини ёпишга рози бўлишса, бу борада зудлик билан ишга киришишга тайёр, деб эълон қилди.
Порошенко шунингдек Россия Украина ҳудудий сувларида ҳаракатланиш эркинлигини чекламоқда, деб иддао қилди.
" Европа ва АҚШ Россия кемалари учун ўз портларини ёпишлари керак ва бу борада зудлик билан қандай чоралар кўрилиши борасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", - таъкидлади Порошенко.
У яна бир бор Россиянинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимояланиш учун Ғарбдан қурол олмоқчи эканлигини билдирди.
Ёрлиқ