Афғонистон футбол федерацияси раиси жинсий зўрлаш айби билан четлаштирилди
(last modified Sun, 09 Dec 2018 12:38:32 GMT )
декабр 09, 2018 17:38 Asia/Tashkent
  • Афғонистон футбол федерацияси раиси жинсий зўрлаш айби билан четлаштирилди
    Афғонистон футбол федерацияси раиси жинсий зўрлаш айби билан четлаштирилди

Афғонистон футбол федерациясига қарашли муассасанинг аёл-қизларига нисбатан жинсий зўрлаш ҳолатлари ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг, ушбу фереациянинг раиси ва беш нафар аъзоси федерациядан четлаштирилди. 

Гардин агентлигининг Афғонистон футбол федерациясига қарашли муассасанинг аёл-қизларига нисбатан жинсий зўрлаш ҳолатлари ҳақида тарқатган хабаридан 10 кун ўтиб, ушбу фереациянинг раиси ва беш нафар аъзоси федерациядан четлаштирилди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти маслаҳатчиларидан бири бўлмиш Фозил Фазлий якшанба куни мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Афғонистон футбол федерацияси раиси ва яна ушбу федерациянинг беш нафар аъзоси мамлакат бош прокурори томонидан ишдан олинди. 

Ушбу жинсий зўрлаш мавзуси Афғонистон аёл-қизлар футбол федерациясининг собиқ аъзоларининг бири чет элга чиққанида муҳокама қилган. Мазкур масала ортидан ФИФА ҳам ушбу мавзуни кўриб чиқишини маълум қилди. 

Шунингдек, Афғонистон футбол федерациясига ёрдам қилиб келган айрим муассасалар ҳам агар ушбу мавзу ўз исботини топса, ундай ҳолда ўзларининг мазкур федерацияга тақдим этиб келаётган молиявий ёрдамларини тўхтатишларини эълон қилишди.