Украина ядро қуроли яратиш имкониятига эга эканлиги маълум қилинди
(last modified Sun, 09 Dec 2018 13:17:38 GMT )
декабр 09, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Украина ядро қуроли яратиш имкониятига эга эканлиги маълум қилинди
    Украина ядро қуроли яратиш имкониятига эга эканлиги маълум қилинди

«Украина ўз ядро қуролини яратиш учун интеллектуал,ташкилий ва молиявий имкониятларга эга», – деди Украинанинг НАТОдаги миссияси собиқ вакили Петр Гарашчук.

Генералнинг сўзларига кўра, Киев нафақат атом бомбалари, балки ракеталар учун ядровий каллаклар ҳам ишлаб чиқара олади.  

«На АҚШ, на Россия, на Хитой «Сатана» деб номланувчи ракета ишлаб чиқара олган», — деди у.

Шу билан бирга Гарашчук Киев ядровий қурол яратиш борасида халқаро санкциялардан чўчимаслиги кераклигини билдирди.

1994 йил декабрда Украина, Россия ва Буюк Британия раҳбарлари Будапешт меморандумини имзолаган бўлиб, унга кўра, Киев ядро қуроли ишлаб чиқармаслик мажбуриятини олган.

Ёрлиқ