Андижонда ҳосил байрамида кўпкари ғолибларига “Кобалт” ва “Спарк” берилди (видео)
(last modified Tue, 11 Dec 2018 09:59:31 GMT )
декабр 11, 2018 14:59 Asia/Tashkent

Улуғнор туманида 9 декабрь куни ўтказилган ҳосил байрами доирасида миллий спорт тури – кўпкари бўйича вилоят ҳокими соврини учун мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан, Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларидан, шунингдек, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикасидан келган етти юзга яқин чавандоз иштирок этди.

“Андижон шаҳридан шу ергача салкам 90 км масофани босиб ўтдик, – дейди байрамда иштирок этган россиялик тадбиркор Максим Гимадетдинов. – Қишнинг қировли кунларида ҳам юз минглаб одам қатнашадиган бундай гўзал халқ анъанасига биринчи бор гувоҳ бўлишим. Мусобақани мириқиб томоша қилдим”.“Дам олиш куни эканига, шунингдек, ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай дўстлар билан улоқ кўриш учун келдик, – дейди Дилшодбек Аҳмедов. – Кўпкарини томоша қилиб чарчоқларимиз чиқди”

Ҳосил байрами доирасида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ташкил этилган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма ва савдоси ташкил этилди.Оқ олтин қишлоғи ҳудудидаги 18 гектар майдонда бўлиб ўтган байрам тадбирларида 70 мингдан ортиқ киши иштирок этди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ёрлиқ