Макрон Францияда фавқулодда вазият эълон қилди (видео)
декабр 11, 2018 17:02 Asia/Tashkent
Франция президенти Эммануель Макрон мамлакатда кузатилаётган намойишлар тўлқини туфайли иқтисодий ва ижтимоий жабҳада фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Аввалроқ, бензин нархи ошишига қарши бошланган намойишлар жиддийлашгани, Макрон эса бу норозиликларда қатнашганларни жазолашга ваъда бергани ҳақида хабар берилганди.Президент норозиликлар фонида юз бераётган зўравонликларни танқид қилган. Унинг фикрича, бу қилмишларни оқлаб бўлмайди. Францияда бензин нархи ошиши ортидан ижтимоий аҳволдан норози «сариқ жилетлилар» ғалаёни бошланди. Ҳозиргача ушбу тартибсизликларда 4500 дан зиёд киши қўлга олинган.
Ёрлиқ