Украина осмонида АҚШнинг разведка самолёти пайдо бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40942-Украина_осмонида_АҚШнинг_разведка_самолёти_пайдо_бўлди
Ахборот манбалари Россияга қарши жосуслик амалиётлари ўтказиш мақсадида Украина ҳудудида АҚШ самолётларининг жойлаштирилгани ва бу мамлакат осмонида АҚШнинг разведка самолётининг парвоз қила бошлагани ҳақида хабар тарқатишди.
(last modified 2025-10-23T07:29:14+00:00 )
декабр 12, 2018 11:54 Asia/Tashkent
  • Украина осмонида АҚШнинг разведка самолёти пайдо бўлди

Ахборот манбалари Россияга қарши жосуслик амалиётлари ўтказиш мақсадида Украина ҳудудида АҚШ самолётларининг жойлаштирилгани ва бу мамлакат осмонида АҚШнинг разведка самолётининг парвоз қила бошлагани ҳақида хабар тарқатишди.

Вар Эйз Боринг сайтининг хабар қиишича,  АҚШ разведка самолёти Россия ва Украина ўртасидаги сўнгги кескинликларнинг икки ҳафтасидан кейин Украина осмонида пайдо бўлган.

Мазкур хабарда келтирилишича,  АҚШнинг разведка самолёти ҳозиргача бир -икки марта Украина осмонида парвоз қилган.

Ўтган ҳафта Украина президенти Петр Порошенко  Россия таъсирига қарши кураш учун мамлакат армияси,  хусусан ҳаво кучларининг янгиланиши ва қайта жиҳозланишини эълон қилганди.