"Америка овози" радиосининг урду ва пашту тилидаги хизмати блокланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41005-Америка_овози_радиосининг_урду_ва_пашту_тилидаги_хизмати_блокланди
Кеча Покистон ОАВ, миллий мероси ва маълумотлар вазири бу мамлакатда "Америка овози" сайтининг урду ва пашту тилларидаги веб сайтлари блокланганини маълум қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 13, 2018 13:56 Asia/Tashkent
  • \
    \"Америка овози\"

Кеча Покистон ОАВ, миллий мероси ва маълумотлар вазири бу мамлакатда "Америка овози" сайтининг урду ва пашту тилларидаги веб сайтлари блокланганини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Покистоннинг миллий мероси ва маълумотлар вазири Фуод Чудри, "Америка овози" радиоси томонидан ёлғон ва ғаразли хабарлар тарқатилгани туфайли бу қарорга келинганини эълон қилди.

Фуод Чадри шунингдек, ёлғон хабарлар тарқатишгани сабаб айрим вебсайтлар Покистонда блокланади,  деб таъкидлади.

"Америка овози" радиоси ҳам Покистонда ўз сайтининг блокланганини тасдиқлади.