Францияда "сариқ жилетлилар" эътирозлари давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41008
Францияда халқ гуруҳлари ёхуд "сариқ жилетлилар"нинг эътирозлари илгаригидек давом этмоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 13, 2018 14:11 Asia/Tashkent
  • Францияда

Францияда халқ гуруҳлари ёхуд "сариқ жилетлилар"нинг эътирозлари илгаригидек давом этмоқда.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, "Сариқ жилетлилар"нинг аксарияти Париж давлати сиёсатларига қарши эътирозларни давом эттиришни таъкидлашган.

Айтиш жоиздирки, Франция президенти Эммануэль Макрон телевидения орқали тарқатилган чиқишида эътирозчилар талабини бажариш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ваъда берганди.

Макрон бу чиқишида францияликларга мамлакатга тинчлик ва осойишталикни қайтариш учун бор куч -қудратини ишга солишга ваъда қилган..

Макрон 2019 йилнинг майидан мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори 100 еврога оширилишини, шунингдек, йил якунида бериладиган мукофот пуллари солиққа тортилмаслигини, энг камбағал қатламга солиқ имтиёзлари тақдим этилишини маълум қилган.