Путин оғир касал боланинг Петербургни вертолётда айланиш истагини амалга оширди
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургни вертолётда айланган Artём Палянов билан телефон орқали гаплашиб, таассуротларини сўради.
Олдинроқ Путин Artём, унинг отаси ва укаси билан Санкт-Петербургдаги Константиновский саройида учрашган ва кириб келаётган байрамлар билан табриклаб, улар учун тайёрлаб қўйилган совғаларни кўрсатганди. Шундан сўнг Artём ва унинг укаси шаҳар бўйлаб вертолёт экскурсиясига йўл олди.Путин декабрь ойининг бошида Россия кўнгиллилар форумида иштирок этиб, у ерда оғир касал болалар истакларини амалга оширадиган «Мен билан орзу қил» лойиҳаси билан танишган ва шундай тилаклар битилган 5 та конвертни ўзи билан олиб кетганди. Улар орасида Петербургни вертолётдан кузатиш истагида бўлган Artёмнинг ҳам мактуби бор эди.