Европа Иттифоқи Россия ва Украинани музокарага чақирмоқчи
Энергетика соҳасидаги Еврокомиссия раисининг ўринбосари Россия ва Украинани газ транзити борасида музокараларнинг кейинги боқичини бошлашга чақирмоқчи бўлганини эълон қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Энергетика соҳасидаги Еврокомиссия раисининг ўринбосари Твиттер саҳифасида ёзган хабарида 2019 йилнинг январида Россия ва Украина масъулларини сиёсий даражидаги Брюссел шаҳрининг 3 томонлама йиғилишида қатнашишга даъват этмоқчи бўлганини маълум этди.
Украина ҳудудлари орқали Россиянинг табиий газини Европага етказиб бериш бўйича ҳозирги шартнома 2019 йилнинг охирларига якунланиши айтилади.
Россия давлати бир неча маротаба иқтисодий жиҳатдан фойда келтирадиган бўлса, Украина ҳудуди орқали Европага табиий газ транзитини давом эттиришини таъкидлаган.