АҚШда отишмалар натижасида ўлим ҳолатлари янада кўпайди
Американинг статистика ва аналитика марказининг ҳисоботи шуни кўрсатмоқдаки, АҚШда 2017 йилда содир бўлган қуролли тўқнашувлар ва отишмалар натижасида ўлганлар сони, ўтган 40 йилга солиштирганда энг даҳшатлиси бўлган.
СНН канали тарқатган хабарга кўра, CDC номли "Ноанъанавий ўлимларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази"нинг янги таҳлил ва тадқиқотларига биноан, Америка қўшма штатларида ўтган бир йил давомида содир этилган отишмаларда 40 минг нафарга яқин инсонлар ҳалок бўлган.
Бу эса ўтган қирқ йил мобайнида содир этилган қуролли тўқнашувларда қурбон бўлганларнинг энг юқори чуққиси ҳисобланади.
Бундан олдин ҳам, қуролли зўравонликларни тўхтатиш учун нотижорат муассасаси бўлмиш таълим фонди томонидан ҳам шу каби таҳлил ўтказилган эди.
СНН ушбу иккала ҳисоботни жамлаб шундай маълум қилдики, АҚШда 2017 йилда 40 минг нафар инсон қуролли отишмалар ва зўравонликлар натижасида ҳаётдан кўз юмган. 1999 йилда эса, қуролли отишмаларда 10 минг нафардан кўпроқ инсонлар ҳалок бўлган.