ИҲТ Ҳиндистон ҳарбийларининг Кашмир аҳолисини қирғин қилишларини қоралади
(last modified Mon, 17 Dec 2018 07:59:44 GMT )
декабр 17, 2018 12:59 Asia/Tashkent
  • ИҲТ Ҳиндистон ҳарбийларининг Кашмир аҳолисини қирғин қилишларини қоралади
    ИҲТ Ҳиндистон ҳарбийларининг Кашмир аҳолисини қирғин қилишларини қоралади

Исломий ҳамкорлик ташкилоти Ҳиндистон хавфсизлик кучларининг Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмир минтақасидаги ноҳарбий бўлган тинч аҳолини қирғин қилишларини кескин қоралади. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Исломий ҳамкорлик ташкилоти ўз баёнотида, Ҳиндистон назоратида бўлган Кашмирдаги Пулвама минтақасида Ҳиндистон хавфсизлик кучлари томонидан Янги Деҳли давлатининг куч ишлатиш сиёсатларига қарши эътироз билдириб намойиш ўтказаётганларни отиб ташлаб, уларга нисбатан ўта қаттиқ чораларни қўллаш ҳаракатларини террорчилик деб атади. 

Ушбу ташкилот, шунингдек халқаро ҳамжамиятдан жумладан БМТдан Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ихтилофли Кашмир минтақаси бўйича одилона ечим топиш учун ўз масъулиятига ва вазифасига амал қилишини сўради. 

Шанба куни Ҳиндистон ҳарбийларининг Кашмирнинг Пулвама минтақаси аҳолисига қарата амалга оширган ҳарбий ҳаракатларида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яна 30 киши ярадор бўлди.