iPhone одамларнинг 3D-моделини яратишни ўрганди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41160-iphone_одамларнинг_3d_моделини_яратишни_ўрганди_(видео)
Standard Cyborg дастурчилар гуруҳи Face ID камераси ёрдамида одамнинг виртуал нусхасини ярата оладиган Capture дастурини тақдим этди.
(last modified 2018-12-17T09:42:33+00:00 )
декабр 17, 2018 14:38 Asia/Tashkent

Standard Cyborg дастурчилар гуруҳи Face ID камераси ёрдамида одамнинг виртуал нусхасини ярата оладиган Capture дастурини тақдим этди.

Дастур юзнинг 3D моделини яратиш учун iPhone X ёки ХS ва ХR’да инфрақизил нурдан фойдаланади. Шундан сўнг дастур олд камера ёрдамида моделнинг текстурасини яратади. Бунинг учун дастурни ишга тушириб, камерани бутун бош бўйлаб секинлик билан ўтказиш керак. Шу тариқа нафақат одамларни, балки ҳар қандай объектни сканер қилиш мумкин.

Ҳозирча дастурнинг одамларни сканерлаш сифати жуда ёмон, чунки телефонни бир хил ушлаб туриш қийин ва тасвир титрайди. Шундай бўлса ҳам, бошқа объектларнинг моделлари нисбатан яхшироқ чиқади.