Украина давлати Лавров баёнотига муносабат билдирди
Украина ТИВ -и Киев давлати Россия чегараларида жанговор провакацион ҳаракатларни муҳайё қилмоқда, деган Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларини рад этди.
Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина ТИВ-и тарқатган баёниясида Россия ташқи ишлар вазири Украина билан Россия чегаралари яқинида жанговор провакацион вазиятни кучайтириш учун баҳона изламоқда, дея эълон қилди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек Қрим ярим ороли ва Донбасс минтақаларида ҳукумат қилиш ва бошқарув масаласи ҳарбий воситалар билан эмас, балки сиёсий-дипломатик йўллар ҳамда Халқаро ҳуқуқ ва қонунлар асосида албатта Украинага қайтарилади, деб изоҳлади.
Айтиш керакки, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украина президенти Петр Порошенко декбарь ойининг охирларида Россия билан бу мамлакат чегараларида ҳарбий провакацион ҳаракатлар шароитини вужудга келтириш пайидадир, деб эълон қилганди.