Япония Россиянинг Курил оролидаги ҳаракатларига норозилик билдирди
(last modified Wed, 19 Dec 2018 07:27:26 GMT )
декабр 19, 2018 12:27 Asia/Tashkent
  •  Япония Россиянинг Курил оролидаги  ҳаракатларига норозилик билдирди

Япония ташқи ишлар вазири Жанубий Курил оролида янги ҳарбий база қуриш учун Россиянинг сайъ-ҳаракатига эътироз билдирди.

Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно Москва расмийларидан Жанубий Курил оролида янги ҳарбий база қуришни тўхтатишга чақирди.

Россия мудофаа вазирлиги эса иккита оролда 4 ҳарбий база қуришни мақсад қилган,- деб эълон қилди.

Япония мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, иккита ушбу оролда ҳарбий кучларни кучайтириш доирасида Россиянинг 3500 нафар ҳарбийлари жойлаштирилади.

Бу хабар шундай бир ҳолда эълон қилинмоқдаким, Кремль яқинда Япония бош вазири Шинзу Оба 21 январ куни Россияга сафар қилиши лозим,- деб эълон қилди. Шундай назарга ташланадиким, Россия давлати Япония ва Москва расмийларининг музокара қилишларидан олдин Токио давлатининг позициясини ўзгартириш учун Курил оролида амалга ошириладиган сайъ-ҳаракатлардан хабардор қилишни мақсад қилган. Бироқ, Япония давлати Курил оролларини  қайтариб олишни мамлакатнинг обрў-эътибори деб билади. 

Иккинчи жаҳон урушида Россиянинг тасарруфига кирган ушбу ороллар иқтисодий ва ҳарбий стратегик мавқега эга. Шунинг учун Курил оролларида Россиянинг ҳарбий база қуришини эътиборга олган ҳолда, бу масала юзасидан Токио давлати ва Россия ўртасида бирон бир келишувга келишни тасаввур этиш қийин. 

Россияга қарши Ғарбнинг жорий этган иқтисодий санкцияларини ҳисобга олган ҳолда, Япония иқтисодий кўмаклар ва инвестиция киритишга Маскванинг эҳтиёжларидан фойдаланиб, Кремлни Курил ороллари масаласидаги ихтилофларни ҳал этиш учун рағбатлантиришга ҳаракат қилмоқда. 

Бироқ, Россия ҳукумати ҳам мамлакатнинг геополитик масаласи ва иқтисодий эҳтиёжлари ўртасида фарқ борлигини тушунади ва ҳеч қачон бу масалада Япония ҳукумати билан ихтилофларни бартараф этиш учун Токия давлатини тарғиб ва ташвиқ этишга мойиллик зоҳир этмайди. 

Москва университети қошидаги Африка ва Осиё тадқиқотлар марказининг ўқитувчиси Ирина Романова Спутник ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Москва шароитини ҳисобга олган ҳолда,  Япония ва Россия ўртасида тинчлик шартномасини тузиш мумкин эмас. Жанубий Курил оролида терретория масаласи бўйича келишмовчиликка оид якуний  келишувга келмасдан ушбу битимга Обанинг розийлик бериши унинг сиёсий мағлуб бўлишига сабаб бўлади, -деб айтди.   

Ҳар ҳолда, келажакда кучли армияга эга бўлиш учун Токио давлатининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларини ҳисобга олиб, Курил ороллари масаласи бўйича Япония ва Россия ўртасида ихтилофларнинг давом этиши ҳар иккала мамлакат учун мушкулот келтириши мумкин. 

Япония бош вазири Шинзу Оба томонидан қўллаб-қувватлаётган ҳаддан ташқари ифротий миллатчилик руҳияси  чегара ва ҳудудий масалалар бўйича Токио билан ихтилофларга эга мамлакатлар учун келажакда жиддий таҳдид бўлиши мумкин.