Толибон АҚШ билан БААдаги музокаралар ҳақида баёнот берди
(last modified Wed, 19 Dec 2018 08:12:55 GMT )
декабр 19, 2018 13:12 Asia/Tashkent
  • Толибон АҚШ билан БААдаги музокаралар ҳақида баёнот берди
    Толибон АҚШ билан БААдаги музокаралар ҳақида баёнот берди

Толибон гуруҳи матбуот котибига кўра, Толибон гуруҳининг АҚШ билан Бирлашган араб амирлиги пойтахти Абу Дабидаги музокараси Афғонистондаги хориж кучлари ҳақида бўлади. 

Пашту радиосининг чоршанба кунги хабарига кўра, Толибон гуруҳи матбуот котибига кўра, Толибон гуруҳининг АҚШ билан Бирлашган араб амирлиги пойтахти Абу Дабидаги музокараси Афғонистондаги хориж кучлари ҳақида бўлади. 

АҚШ ва Толибон вакиллари Бирлашган араб амирлигида учрашув ўтказди. 

Толибон ҳаракати вакиллари АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда толиблар матбуот котиби Забибулло Мужоҳид хабар берди.

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган учрашувда шунингдек, БАА, Покистон ва Саудия Арабистони делегациялари ҳам иштирок этди.

Айни пайтда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод қатор мамлакатлар бўйлаб турне ўтказмоқда. У турне доирасида Афғонистондаги низони тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболларини муҳокама қилади.

Ёрлиқ