Россия АҚШнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиш қарорини изоҳлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41290-Россия_АҚШнинг_Суриядан_қўшинларини_олиб_чиқиш_қарорини_изоҳлади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтоннинг Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш қарори АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ат-Танфдаги вазиятни ҳал қилишга ёрдам беришига умид қилади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар қилди.
(last modified 2018-12-20T07:24:49+00:00 )
декабр 20, 2018 12:24 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиш қарорини изоҳлади
    Россия АҚШнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиш қарорини изоҳлади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтоннинг Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш қарори АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ат-Танфдаги вазиятни ҳал қилишга ёрдам беришига умид қилади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар қилди.

«Сурия харитасида бу нуқта (ат-Танф) Алеппо ва бошқа кўплаб Сурия шаҳарлари каби тинч ҳаётга қайта бошлайди. У ерда америкаликлар бор экан бунга умид йўқ эди. Америка ҳукуматининг қарори Сурия инқирозининг сиёсий ечими учун умид уйғотади», — дейилади ТИВ шарҳида.

19 декабрь куни АҚШ расмийлари қўшинларини Суриядан олиб чиқиш ҳақида қарорини эълон қилди.

Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерснинг сўзларига кўра, қўшинларни олиб чиқиш, ҳарбий кампаниянинг янги босқичи бошланишини англатади. Вашингтон қўшинларини Суриядан 60-100 кун ичида олиб чиқмоқчи, давлат департаменти ходимлари 24 соат ичида мамлакатни тарк этиши керак.

Ҳозирда Сурияда 2000 га яқин АҚШ қўшинлари мавжуд.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков «Сурия—Иордания чегарасида Сурия қочқинларининг қалқони бўлиб «қора туйнук» айланганини айтганди.